Ушбу постда GMAT сертификати нима эканлиги, нега кераклиги, ва нархларини кўриб чиқамиз.

GMAT ва MBA

Бакалаварни битирган молия, иқтисод, ва бизнес йўналиши талабалари баъзан магистратурани чет элда бизнес йўналишида давом эттиришни исташади. Бу бизнес йўналиши MBA (Мастерс оф Бусинесс Администратион) дея аталиб, унда ўқиш учун иш тажрибаси алоқадор соҳада тўлиқ иш тажрибаси (3-5 йил) ва GMAT сертификати талаб қилинади. У компьютерда, онлайн топширилади.

GMAT (Градуате Манагемент Адмиссион Тест) сертификати SAT (Scholastic Ассессмент Тест) имтиҳонига ўхшаб кетади. SAT хорижий университетлар, асосан Америка олий ўқув юртларида, деярли барча бакалавр талабаларидан талаб қилинадиган стандард тест бўлса, GMAT эса магистрни бизнес, менежмент, молия соҳаларида ўқимоқчи бўлган университет талабаларидан бутун дунёда талаб қилинади. Ҳозирги кунда дунё бўйича 7,700 дан ортиқ магистр дастурлари GMAT сертификатини тўлиқ қабул қилади.

Яъни, сиз ушбу сертификат билан жуда кўп хорижий мамлакатлардаги бизнес ва менежментга оид магистр программаларида таҳсил олишингиз мумкин. Тадқиқотларга кўра, GMAT баҳоси университетдаги GPA’дан кўра ишончлироқ ва аниқроқ индикатор экан.

GMAT’га алоқадор яна бир магистрга талаб қилинадиган сертификат бор; бу GRE (Градуате Record Эхаминатионс) имтиҳони. Иккала сертификат ҳам магистр даражаси учун. Форматлари ва нархлари ҳам ўхшаш. Уларнинг фарқи, GMAT асосан бизнес, молия, ва менежмент дастурлари учун талаб қилинса, GRE ҳуқуқ, иқтисод, ва муҳандислик соҳалари учун ишлатилади.

GMAT ва GRE’нинг фарқлари қуйидаги жадвалда кўрсатилган:

GMATGRE
Нарх$275$249
СоҳаБизнес, молия, менежментИқтисод, ҳуқуқ, муҳандислик

Аммо, ҳозирги кунда кўпгина дастурлар иккала сертификатни ҳам бирдек қабул қилади.

GMAT ва Грантлар

Ҳозирги кунда, SAT имтиҳонлари каби, GMAT ҳамма жойда ҳам мажбурий эмас. MBA дастурини GMAT сертификатисиз ҳам тамомлаш мумкин.

Лекин, Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон, талабалари учун GMAT имтиҳонини топшириш муҳим. GMAT сертификатини олиш сизнинг ўқишга қабул қилиниш ва грант ютиш эҳтимолини оширади. Бериладиган кўпгина грант ва стипендиялар ҳам GMAT’га боғлаб қўйилган.

Бизнес соҳасида M7 номи билан машҳур 7 та MBA программаси мавжуд. У MBA учун дунёдаги энг топ, машҳур, ва қиммат дастурлар ҳисобланади. M7'нинг таркибига ушбу университетлар киради:

Мана шундай нуфузли жойларда ўқиш, ёки ўртачароқ программалардан ҳам грант ютиш учун сизга GMAT олиш шарт. Шу сабабдан ҳам, ўзбек талабалари GMAT ёки GRE олишга қаттиқ интилишади.

GMAT Нархлари

GMAT имтиҳонларини MBA.com ташкилоти ўтказади, ва тест нархи $275 (имтиҳон марказида) ёки $300 (уйда) бўлиши мумкин. Ўзбекистонда ҳозирда ягона тест маркази Чилонзор тумани, Қирққиз кўчаси 10-уйда жойлашган BePro академиясидир. Бунинг сабаб, Ўзбекистонда GMAT ҳали-ҳануз унчалик оммалашмаган.

Агар сиз тест топширишни режалаштираётган бўлсангиз, тест марказини маслаҳат берамиз, чунки:

  1. Нархи $25 арзонроқ;
  2. Свет, интернет, ва имтиҳонни бошлашда муаммо бўлмайди;
  3. Бамайлихотир, ортиқча ташвишлардан холи бўласиз.

GMAT имтиҳонининг аниқ белгиланган саналари мавжуд эмас; у онлайн компьютерда бўлгани учун исталган вақт топшириш мумкин. Одатда, жой топишдан муаммо бўлмайди.

GMAT сертификати 5 йилга амал қилади. Одатда, талабалар GMAT имтиҳонини 4-курс ёки битиргандан сўнг топширишади, ва иш тажрибаси тўплагач, MBA’га ўқиш учун хорижга кетишади.

Якун

Келаси постларда GMAT имтиҳонининг структураси, тайёргарлик босқичи, GMAT курс нархлари, ва GMAT/GRE ҳақида гаплашамиз.

Сайтимиздан Телеграм орқали рўйхатдан ўтинг, ва чиққан янгилик ва постларни дарров қабул қилиб оласиз.