GMAT Focus Эдитион имтиҳони 3 та қисмдан иборат: Қуантитативе Реасонинг (Matematika), Дата Инсигҳтс (Аналитика), ва Вербал Реасонинг (Ingliz tili). Яъни GMAT сизнинг математика, инглиз тили, ва аналитика малакангизни ҳақиқий ҳаётда қандай қўллашингизни текширадиган стандардлашган имтиҳондир.
GMAT ушбу билимларни текширади:
- Алгебра ва арифметика
- Статистика ва эҳтимоллар назарияси
- Маълумотларни таҳлил қилиш
- Берилган маълумотни тушуна олиш
- Аргументларни анализ қилиш
GMAT, аввалги постда айтганимиздек, талабаларнинг менежмент, молия, ва бизнес йўналишида магистратурага тайёр ёки тайёр эмаслигини текширади. Юқорида келтирилган малакалар сизга менежмент соҳасида жуда асқатади.
GMAT Имтиҳони Формати
GMAT тестида қуйидаги бўлимлар мавжуд:
| Саволлар Сони | Вақт | Қийинчилик | |
|---|---|---|---|
| Қуантитативе Реасонинг | 21 | 45 дақиқа | Осон |
| Дата Инсигҳтс | 20 | 45 дақиқа | Ўрта |
| Вербал Реасонинг | 23 | 45 дақиқа | Қийин |
GMAT имтиҳонида қайси бўлимни биринчи топширишни ўзингиз танлайсиз. Яъни, бўлимлар тартибини имтиҳон бошида танласа бўлади. Одатда, кўпчилик Қуант -> Дата -> Вербал танласа, баъзилар Вербал -> Дата -> Қуант танлашади. Тестга тайёргарлик пайтида ўзингизга қулай форматни аниқлаб оласиз.
Биринчи ёки иккинчи бўлимдан сўнг ихтиёрий 10 дақиқалик танаффус олишингиз мумкин. Имтиҳон жуда интенсив бўлгани учун танаффусни олиш тавсия этилади. Бу билан миянгизга дам берасиз, ва қувватланиб олиш учун банан, қора шоколад, ёки минерал сув ичиб ҳам олишингиз мумкин. Шахсан мен, 2-чи қисмдан сўнг шундай қилганман.
GMAT тести тўлиқ онлайн компьютерда топширилади. Шу сабабли, имтиҳонни тугатишингиз билан норасмий балл экранда кўринади.
GMAT имтиҳони, инглиз тилида айтганда, computer-адаптиве тест. Бу дегани, саволлар қийинчилиги сизнинг натижангизга қараб ўзгариб боради. Масалан, биринчи 10 та саволга тўғри жавоб берсангиз, кейинги саволлар қийинлашиб бораверади. Аксинча, биринчи 10 та саволда кўп хатоликларга йўл қўйсангиз, саволлар унчалик қийин бўлмайди, ва натижангиз ҳам шунга яраша бўлади.
Қуант қисмида 21 та савол бор. Биринчи 20 та саволга тўғри жавоб бериб, охиргисида хато қилсангиз ҳам 99% олиш мумкин. Лекин, 10-саволда хато қилиб қолган ҳамма саволга тўғри жавоб берсангиз ҳам, баллъингиз 95% бўлиши мумкин.
Қуйида ҳар бир бўлимни алоҳида кўриб чиқамиз.
Қуантитативе Реасонинг
Қуантитативе Реасонинг (Matematika) сизнинг математик билимларингизни ҳақиқий ҳаётда қандай қўллай олишингизни синайди. Шу туфайли, мураккаб математика ва геометрия бу бўлим учун шарт эмас: тригонометрия, логарифм, ҳосила, интеграл, учбурчаклар, фазовий жисмлар, ва ҳоказо.
Бу қисмда энг кўп сўраладиган математик масалалар - матнли масалалардир. Сабаби, жуда кўп масалалар биз ечишга ўрганган оддий арифметика ёки математика эмас; улар матн кўринишида бўлиб, авваламбор масала тузиб олишни тақозо этади.
GMAT математикасида қуйидаги мавзулардан саволлар сўралади:
- фоизлар
- оддий арифметика ва касрлар
- илдизлар, даражалар
- функция, графика, ва формулалар
- тенглама ва тенгсизликар
- комбинаторика
- тўплам ва эҳтимол назарияси
- статистика
Бу бўлимда 21 та савол бўлиб, ҳар бир саволга ўртача 2.5 дақиқа тўғри келади. Одатда, GMAT Қуан ўзбек талабалари учун энг осон ва қулай ҳисобланади. Сабаби, бизнинг университетлар ва мактабларда математика чуқур ўргатилади.
Бу қисмда калкулятор берилмайди. Мисолларни ишлаш учун сизга махсус доска ва маркер берилади.
Дата Инсигҳтс
Дата Инсигҳтс (Аналитика) сизнинг таҳлилий малакаларингизни синовдан ўтказади. Бу қисм Қуант ва Вербал бирлашмаси деса ҳам бўлади, сабаби унда жуда ҳам кўп турли хил аналитик саволлар сўралади. Текст, диаграмма, ва сонлардан фойдаланиб, саволларга жавоб бериш керак.
GMAT Дата Инсигҳтс бўлимида 5 хил савол тури мавжуд:
- Дата Sufficiency
- Мулти-Source Реасонинг
- Табле Аналйсис
- Graphics Интерпретатион
- Two-Парт Аналйсис
Тепадаги савол турларидан Дата Sufficiency ўзбеклар учун янги ҳисобланади. Унда сиздан саволга жавоб топиш сўралмайди; балки, берилган маълумотлардан саволга "Ҳа" ёки "Йўқ" деб жавоб бериш мумкинлиги сўралади.
Қолган 4 та қисм, IELTS Writing Таск 1 қисмига шаклан ўхшаб кетади. Яъни, сизга турли хил диаграмма, жадвал, ва маълумотлардан ўзингизга керакли маълумотларни топиб саволларга жавоб бериш керак бўлади.
Ўзбекистонлик талабалар учун бу қисм одатда ўртача қийинчиликда бўлади, сабаби математикани яхши ўзлаштирган одам аналитикада ҳам қийналмайди.
Бу қисмда онлайн калкулятор берилади.
Вербал Реасонинг
Вербал Реасонинг (Ingliz tili) сизнинг инглиз тили текстларини қандай тушунишингизни ва аргументларни тушунишингизни тестдан ўтказади. Бу қисм IELTS Реадинг ва SAT Реадинг қисмининг йиғиндиси десак ҳам бўлади.
У иккита бўлимдан иборат:
- Реадинг Comprehension
- Critical Реасонинг
Биринчи қисмда IELTS Реадинг каби фактуал маълумотларни топиш, матннинг асосий мавзусини аниқлаш, ва маълумотларнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги текширилиса, иккинчи қисм SAT Реадинғга ўхшаб кетади. Яъни, текстда қандай аргументлар борлиги, унинг матндаги ўрни, аргументлар қандай қилиб тузилганлиги ва унга қандай коунтер-аргументлар берилганлиги сўрилади.
Бу инглиз тили бўлганлиги ва бизга одатда танқидий фикрлаш яхши ўргатилмаганлиги учун бу қисм энг қийин қисм ҳисобланади. Биз кундалик ҳаётимизда дебатларга киришаверадиган халқ эмасмиз.
Якун
Бу постда GMAT имтиҳонинг формати ва структурасини кўрдик. Кейинги постда эса бу имтиҳон баллларига эътибор қаратамиз.
Изоҳлар