Ўтган мақолада GMAT’га тайёрланишнинг энг эффектив стратегияси - Эррор Лог ҳақида гаплашдик. У хатоларни ёзиб бориш, текшириш, ва қайтаришнинг систематик йўли. Ўзи жуда содда, лекин фойдаси кўп.
Error Log - GMAT uchun ajoyib strategiya. Xatolaringizni yozib boring va e'tibor qarating. O'tgan artiklda GMAT sertifikatiga qanday tayyorlanish…
Kovalent · Hojiakbar Barotov

Бу постда, GMAT ҳақида сериямизнинг сўнгги постида GMAT’га алоқадор энг ишончли материаллар - GMAT Official Гуиде ва GMAT Official Стартер Кит ҳақида гаплашамиз.
Шахсан ўзим бошқа манбаларни - Манҳаттан Преп, Магоош, Таргет Тест Преп, GMAT Нинжа, GMAT Club - ишлатмаганим учун улар ҳақида фикр бера олмайман. Аммо, ўзим тайёрланган вақтда ва ўқувчиларимга дарс ўтиш мобайнида GMAT Official материалларини ишлатганман.
Бугунги артикл айнан ўша расмий манбалар ҳақида. Лекин, нега айнан улар?
Нега Расмий Манбалар?
Мен биринчи бўлиб доимо GMAT Official Гуиде китобларини тавсия бераман. Сабаб? Чунки улар расмий манбалар. Имтиҳонни тузувчи ташкилотнинг ўзи имтиҳон учун китоблар ёзган. 3-шахс томонга эмас, расмий манбаларга ишончим анча баланд.
GMAT стандардлашган, индивидуал имтиҳон. Ҳар битта кандидатга ҳар хил саволлар ва ҳар хил кетма-кетлик тушиши деярли 100%. Яъни, сиз билан мен бир вақтда битта имтиҳон марказида тест топширсак ҳам, саволларимиз бир хил бўлмайди. Чунки, тест мослашувчан. Шу сабабли ҳам, битта одамнинг имтиҳони билан материал тайёрлаб бўлмайди.
Ундан ташқари, GMAT - IELTS эмас. IELTS'да ҳар доим ҳаммага бир хил савол қоғоз форматида берилади. Битта IELTS имтиҳонига қараб тест ҳақида кўп маълумот олиш мумкин. Сабаби, у ҳамма учун бир хил.
Демак, бошқа GMAT материал ва платформалари ёмонми? Йўқ, албатта. Шунчаки, расмий манбалар ишончлироқ. Бу платформалар материаллардан кўра кўпроқ ўқитувчи сифатида асқатади.
Демак, расмий манбалар ўрганиш ва саволларни ечиш учун керак бўлса, қўшимча 3-томон платформалари сизга кўпроқ ўқитувчи сифатида ёрдам беради.
MBA GMAT Official Стартер Кит
MBA.com сайти (GMAT сертификатининг расмий сайти) ҳар битта кандидат учун текинга GMAT Official Стартер Кит беради. У онлайн, расмий манба бўлиб, қуйидагилар билан таъминлайди:
- 2 тўлиқ практика имтиҳонлари (Practice Эхам 1 & 2)
- 70 дан ортиқ ҳақиқий саволлар тўплами
- Аналитика
- GMAT бўйича тавсиялар
Бу жуда яхши текин манба бўлиб, GMAT сертификатига тайёрланиш пайтида асқатади. Айниқса, энг бошида даражангизни билиб олиш учун ва тест ҳақида тушунчага эга бўлиш учун Practice Эхам 1'ни ишлаб кўрасиз. Эррор Лог олиб борсангиз, қаерда хато қилганингиз ва қайси мавзуларда камчиликлар борлигини биринчи имтиҳоннинг ўзидаёқ билиб оласиз.
Мавзуларни ўрганиб борар экансиз, бу имтиҳонларни қайта-қайта ечишингиз мумкин. Амалда қайта ишласангиз ҳам кўпинча янги саволлар ёки янгича тартибда тушади.
Шунга ўхшаш тестни, расмий бўлмаса-да, Лондон Бусинесс Счоол онлайн GMAT practice имтиҳонини беради. GMAT Club, Манҳаттан Преп, Каплан ҳам шундай тестларга эга. Улар ҳақиқий эмас, лекин ёрдам бериши мумкин.
GMAT Official Гуиде
GMAT Official Гуиде - $49.99 эвазига GMAT китоби, 1000 га яқин ҳақиқий саволлар, ва уларнинг жавоблари тавсифини олишингиз мумкин. Шахсан ўзим 2025-йил октябрда GMAT Official Гуиде 2024-2025 китобидан фойдаланганман. Ўша пайтлар 4-курсда Westminster универститетида ўқир эдим, ва бизнинг кутубхонада китоб варианти бор эди.
Агар университетингизда бу китоб бўлса, ўшандан фойдаланинг. Китоб ушбу форматга ажратилган:
- GMAT Section Overview
- GMAT Section Интро
- GMAT Section Қуэстионс
Биринчи келган қисм - Қуантитативе Реасонинг. Биринчи GMAT тестида сўраладиган математик мавзулар кўрсатилади ва ҳар биттаси тушунтирилади. Кейин, Қуант қисмини яхши ечиш ҳақида тавсиялар берилади. Охирида, 300 га яқин математик саволлар ва уларнинг жавоб тавсифлари берилган.
Бу Эррор Лоғга юзга-юз тўғри тушади. Аввал мавзуни ўрганасиз, саволларни ечасиз, хатоларингизни белгилайсиз, ҳамда жавобларни кўриб хатоларингизни қайтадан ўзингиз ечасиз. AI’дан умуман фойдаланманг. Барча керакли маълумотлар китобнинг ичида.
Бу китоб катта, жуда катта. 1200 бетлар атрофида. 1000 га яқин савол. Ҳаммасини тушуниб, ечиб чиқсангиз, GMAT score бемалол 100-150 ошади. Шахсан меники 575 дан 695'га кўтарилган.
Мабодо, бу китобни тугатган бўлсангиз, яна учта расмий китоб бор:
- GMAT Official Гуиде Қуантитативе Реасонинг Review
- GMAT Official Гуиде Дата Инсигҳтс Review
- GMAT Official Гуиде Вербал Реасонинг Review
Ҳар битта китоб қўшимча, қийинроқ 200 та саволга эга. Шахсан ўзим бу китоблар учун вақтим бўлмаган. Лекин сиз 700+'га ҳаракат қилаётган бўлсангиз, бу китоблар асқатади.
***
Шундай қилиб, GMAT ҳақида сериямиз якунланди. Шу серияни ўқиб чиққан бўлсангиз, GMAT ҳақида тўлиқ тассавурга эга бўлдингиз. Энди курс танлаш, тайёрланиш, ва GMAT олиш анча осон кечади.
Истанг, ўзингиз тайёрланинг, истанг онлайн платформалар орқали, истанг Ўзбекистондаги GMAT курслари орқали. Нима бўлганда ҳам, ишларингизга омад!
Изоҳлар