Ўтган артиклда GMAT сертификатига қандай тайёрланиш кераклиги ҳақида гаплашдик. GMAT имтиҳонига энг керакли скилл (consistency), гап сарфланган ойда эмас, балки кундалик соатларда эканлиги, ва ҳар битта бўлимга керакли бўладиган тавсиялар ҳақида ёздик.
GMAT sertifikati uchun qanday tayyorlanish kerak? Nimalar muhim? Bundan oldingi artiklda GMAT imtihoniga registratsiya qilish, narxi, vaqti, va test…
Kovalent · Hojiakbar Barotov

Унда биз GMAT Эррор Лог борасида ҳам айтиб ўтдик. У оддий бир лист бўлиб, хатоларингизни ёзиб бориш учун мўлжалланган. Қандай қилиб оддий бир рўйхат GMAT учун энг зўр стратегиялардан бири бўлиши мумкин? Қуйида буни кўрамиз.
Эррор Лог
GMAT Эррор Лог нима? Бу оддий бир стратегия бўлиб, шахсан ўзим уни ҳам SAT, ҳам GMAT учун ишлатганман. Ва, у орқали SAT 1530 ва GMAT FE 695 олганман.
Эррор Лог (Хатолар Журнали) - оддий бир рўйхат. Уни бир дафтарда ҳам, Excel'да ҳам, сунъий интеллект билан ҳам қилиш мумкин. Қуйида мен GMAT учун ишлатган Эррор Лог скриншоти:

Ҳар сафар тест ёки тайёргарлик вақтида хато қилганимда, санасини, GMAT бўлимини, савол турини, қаерда хато қилганим, ва қайси саволда хато қилганимни ёзиб кетганман. Маълум бир вақтдан сўнг, одатда 1 ҳафта ўтгач, ўша саволларга қайтиб бориб, ишлашга ҳаракат қилганман.
Жуда ҳам содда. GMAT’да саволлар стандард, мавзулар аниқ. Ўрганиладиган деярли янги нарса йўқ. Демак, гап берилган мавзуларни чуқур ўзлаштириб, саволларга тайёр бўлиб, иложи борича камроқ хато қилишда. Эррор Лог айнан мана шу учун зўр стратегия.
Эррор Лог Нега Керак?
Хатоларни ёзиб бориш кимга керак ўзи? Нега хатоларни қайтадан ишлаш керак? IELTS ёки ДТМ имтиҳонида ундай қилмагансиз-ку?
Айтганимдек, SAT ва GMAT стандардлашган имтиҳонлар. Бу дегани саволлар стандард, мавзулар олдиндан аниқ, ва сюприз саволлар деярли тушмайди. Шунингдек, улар сизнинг математикангиз ёки инглиз тили билимингизни эмас, уларни қандай қўллай олишингизни текширади.
Демак, иложи борича берилган мавзуларни ўрганиб, камроқ хато қилиш керак. Камроқ хато қилиш учун, хатоларни таҳлил қилиб, уларни ёзиб бориш керак.
Эррор Лог бир вақтнинг ўзида сизга ушбу фойдаларни беради:
- Хатоларга объектив қараш. Хатоларингизни объектив ёзиб борар экансиз, ўзингизни алдай олмайсиз. Хатолар кўп бўлса, биласизки, ҳали тайёр эмассиз. Кўп меҳнат керак.
- Қийналаётган мавзуларингизни билиш. GMAT Қуантдан қаерда қийналяпсиз? Статистика, комбинаторика, ёки фоизлар? Балки матнли масалалардадир? Хато кўп чиқаётган мавзуларни аниқлай оласиз, ва уларга кўпроқ эътибор қаратасиз.
- Кунлик мативация. Ҳар куни хатоларингизни ёзиб бориш орқали сизда мативация пайдо бўлади. Анчагина қизиқ ҳам. "Кеча 10 та хато қилдим, бугун қанча бўлар экан?" деган ўйлар ўтишни бошлайди.
- Қўшимча такрорлаш. Хатоларга қайтиб бориб, яна ишлаб кўрасиз. Бу сизга қўшимча такрорлаш бўлади. Инглиз тилида айтганда, тҳис ис тҳе бест active леарнинг тҳере ис.
Оддий хатолар рўйхати GMAT ёки SAT учун жуда яхши ишлайди. Шу сабабли ҳам, доимо Эррор Лоғни тавсия қиламан. Курсимда ҳам, танишларимга ҳам. Ва бу ерда сизга ҳам.
Эррор Лог Шаблони
Эррор Лоғни қандай юритиш керак? Исталганча.
Очиғи, Эррор Лоғнинг формати умуман муҳим эмас. Муҳими, у сана, савол тури, савол локацияси, ва GMAT бўлимини қамраб олсин. Сиз учун ўзим ишлатган жуда оддий Эррор Лог форматини бераман. Уни бу ерда кўришиз мумкин.
Ёки, бу мақолани сунъий интеллектга бериб, "Менга Эррор Лог тузиб бер" десангиз ҳам, чип-чиройли тузиб беради.
Қоғоз ёқса, қоғозда қилинг. Excel ёқса, Excelda. Муҳими, хатоларингизни ёзиб боринг, уларни вақти-вақти билан такрорланг, ва прогрессингизни объектив кўриб боринг.
Кейинги постда GMAT материаллари ҳақида гаплашамиз.
Изоҳлар