Бундан олдинги артиклда GMAT имтиҳонига регистрация қилиш, нархи, вақти, ва тест маркази жойи ҳақида ёздик. Бу постда GMAT имтиҳонига тайёрланиш ҳақида гаплашамиз. Аввало, GMAT имтиҳонин ўзи ҳақида, сўнгра қисмлари ҳақида сўз юритамиз.
GMAT narxi qancha? Qachon topshirsa bo'ladi? Uyda topshirgan yaxshimi yoki test markazida? Test markazi qayerlarda bor?
Kovalent · Hojiakbar Barotov

GMAT Имтиҳонига Тайёрланиш
GMAT имтиҳонида энг муҳим малака - давомийлик (consistency). GMAT, аввал айтганимиздек, стандард имтиҳон, ва саволлар барча учун тузилган. Бу дегани, саволлар маълум бир рубрика ва белгиланган мавзулар бўйича тузилади. Ingliz tili ва математикдан билимингиз яхши бўлса, GMAT давомида давомий ишлаш орқали яхши балл олиб чиқиш мумкин.
Кўпчиликда шундай савол туғилади: GMAT сертификати учун неча ой тайёрланиш керак? Одатда жавоб 2-6 ой, кўпчилик учун 3 ой етарли. Лекин баъзилар учун 1 ой етарли, баъзилар учун 12 ой ҳам етмайди. Демак, гап бир кунда неча соат сарфлашингизда ва давомийликда.
Сиз ҳафтасига 4 соат, кўнглингизга келганда GMAT ўқишингиз мумкин. Ёки ҳар куни 5 соат GMAT’га ажратиб, 1 ойда ҳам тайёр бўлишингиз мумкин. Шахсан ўзим 1 ой тайёрланиб, GMAT FE 695 олганман.
Давомийликдан ташқари, ушбу тавсиялар асқатади:
- Структурани билинг. GMAT ўзи нима, қанча давом этади, нима сўралади, қандай бўлимлари бор, CAT нима, нималарни билиш керак.
- Саволларни тушунинг. Ҳар бир бўлимда (Қуант, Дата, Вербал) ўзининг мавзулари ва савол турлари бор. Ҳар бир қисм бир-биридан ажралиб туради. Бу айниқса Дата Инсигҳтс'га тегишли.
- Даражангизни билинг. MBA.com ҳар бир тест топширувчига 2 та текинга расмий онлайн имтиҳон беради. GMAT ўқишни бошлаганда улардан бирини топширинг. Шунда бошлагандаги даражангизни биласиз. Мисол учун, менда 575 бўлган. Бир ойда бу 695'га чиққан. Биринчи имтиҳоннинг ўзидаёқ қайси мавзу қийин, қайси мавзу нотанишлиги билинган.
- Савол-жавобларни таҳлил қилинг. GMAT расмий имтиҳон саволлари кўп эмас. Ҳар бир нотўғри ёки тушунмаган саволни қайта ишлаб кўринг, таҳлил қилинг, ёзиб боринг. Охирида, ўзингизга фойда бўлади. Сиз шунчаки савол ишламайсиз, балки мавзуни чуқур ўрганасиз. Бу орқали имтиҳонга максимал тайёр бўласиз.
Бу тавсиялар тестга тайёрланиш учун эди. Тест давомида сизга ушбу маслаҳатлар керак бўлади:
- Қисмлар кетма-кетлиги. GMAT тестида учта бўлим бор, ва сиз бўлимлар кетма-кетлигини ўзингиз танлашингиз мумкин. Кўпчилик Қуант -> Дата -> Вербал танлайди, лекин сизга бошқача комбинация тўғри келиши мумкин.
- Саволни диққат билан ўқинг. GMAT сизни саволларни чалғитиш мақсадида жуда чалкаш тузган. Агар саволга эътиборсизлик қилсангиз ёки шошиб ўтиб кетсангиз, саволдаги муҳим маълумотни кўздан қочирасиз. Бу эса нотўғри жавоб беришга олиб боради.
- Ҳар бир саволга жавоб беринг. GMAT имтиҳонида саволга жавоб бермаслик нотўғри жавобдан кўра каррасига ёмон. Вақт жуда чекланган, ўртача битта саволга 2 дақиқа ва 10 сония. Охиридаги саволларга жавоб беришга вақтингиз қолмаса, бу ҳақиқатдан катастрофа. Шунинг учун вақтга эътибор беринг.
Қуант Қисмига Тавсиялар
Қуант қисми ҳақида кўп сўз юритдик. Унда 4 та катта бўлим бўлиб, ҳар бир бўлим бир неча қисмга бўлинган:
| Қисм | Мавзулар |
|---|---|
| Арифметика | Кўпайтма, қолдиқ, EKUK/EKUB, каср, ўнли каср, даража, ва бошқалар |
| Алгебра | Бирҳад, кўпҳад, тенглама, тенгсизлик, квадрат тенглама, функция |
| Фоиз ва Нисбат | Пропорсия, фоиз, нисбат, фоиз ҳисоблаш, вақт ва аралашма |
| Статистика | Статистика, тўплам назарияси, эҳтимоллик, комбинаторика |
Саволлар ушбу мавзулардан кўп ҳолларда матнли масала кўринишида тушади. Бу қисмда калкулятор берилмайди.
Ўзбек талабалари учун бу қисм одатда энг осони, сабаби барча мавзулар мактаб ва университетда ўтилган. Ундан ташқари, бизнинг математика одатда чуқур ўтилади.
Қуантитативе Реасонинг бўлими учун тавсиялар:
- Барча мавзуларни кўриб чиқинг. Ўзбеклар учун одатда статистика қийин бўлади. Ўзингизга янги ёки қийин мавзу қолмасин. Тестга кирганда 100% тайёр бўлиб киринг.
- Тушунмаган саволларни такрорланг. Математик масалани ечишнинг деярли ҳар доим бирдан ортиқ йўли мавжуд. Саволларни такрорланг, жавобларни ўқинг, сизда саволни ечишга маълумот эмас, мавзуни тушунишга билим пайдо бўлсин.
- Қийин саволга таваккал қилинг. Вақт кам. 45 дақиқа ичида 21 та саволга жавоб бериш керак. Жавоб берилмаган саволлар жуда катта минус. Шу туфайли, агар савол жуда қийин бўлса, энг яқин вариантни белгиланг ва кейинги савол ўтинг. Вақтингиз қолса, бу саволга қайтиб келиб ўзгартиришингиз мумкин.
Дата Инсигҳтс Қисмига Тавсиялар
Дата Инсигҳтс қисми одатда энг қийин қисми. Лекин биз ўзбеклар учун нисбатан соддароқ, сабаби Дата Инсигҳтс қисмидаги энг муҳим малака - мантиқ. Биз математикани нисбатан кучлироқмиз, шу сабабли ҳам аналитика бизда ёмон эмас.
Дата Инсигҳтс қисмида ушбу мавзулар ва савол турлари бор:
| Қисм | Тавсиф |
|---|---|
| Дата Sufficiency | Берилган маълумотлар математик ёки мантиқий саволни ечишга етарлими? |
| Мулти-Source Реасонинг | Бир неча манбалардан (текст, жадвал, график, ва ҳоказо) фойдаланиб саволга жавоб бериш керак |
| Табле Аналйсис | Excel жадвалига ўхшаган жадвалдан керакли ахборотни топиб саволга жавоб бериш керак |
| Graphics Интерпретатион | IELTS Writing Таск 1'га ўхшайди. Берилган графикни таҳлил қилиш зарур |
| Two-Парт Аналйсис | Кенг қамровли савол тури. Бир вақтнинг ўзида иккита шартни қаноатлантириши керак |
Шунингдек, бу қисмга онлайн калкулятор берилади. Кўп саволларда яхлитлаш мавжуд, шу сабабли калкуляторни ишлатинг. Мияга ортиқча босим керак эмас.
Бу қисм учун тавсиялар:
- Қисмлар билан танишинг. Дата Инсигҳтс 5 хил савол туридан иборат. Ҳар бир савол тури билан танишиб чиқинг.
- Калкуляторни ишлатинг. Ҳисоблашга келганда, калкулятор инсондан 1000 баробар аниқроқ ва тезроқ. Бу қисмда маълумотлар асосан яхлитланади ва катта сонларни қамраб олади. Мияда ҳисоблаш ортиқча босим ва ноаниқликларга олиб келади.
- Саволдан бошланг. Дата Инсигҳтс қисмида маълумот кўп, жуда кўп. Саволда эса нима кераклигини айтилган. Нима қидираётганингизни билсангиз, уни топиш осон бўлади. Шу сабабли саволдан бошланг, уни тушунинг, ва ўзингизга керакли маълумотни қидиринг.
- Фақатгина текстга таянинг. Кўп қисмлар сиз бехабар бўлган мавзуларда: тил, биология, қишлоқ хўжалиги, янги технология, ҳуқуқ, иқтисод мавзусида бўлади. Саволга керакли барча маълумот текстнинг ичида. Жавоби йўқ экан дейиш кетмайди. Бу Вербал Реасонинг қисмига ҳам тўғри келади.
- Дата Sufficiency саволларига жавоб бериш шарт эмас. Бу ерда берилган маълумот саволга ҳа/йўқ жавоб беришга ёки x нинг қийматини топа олишга етарлими йўқми, шу сўралади. Уни охиригача ишлаш шарт эмас.
Вербал Қисмига Тавсиялар
Вербал Реасонинг қисми - IELTS Реадинг ва SAT Реадинг қисмининг бирлашмаси. У ерда иккита катта қисм мавжуд: Реадинг Comprehension (IELTS) ва Critical Реасонинг (SAT).
| Қисм | Тавсиф |
|---|---|
| Реадинг Comprehension | Main идеа, суппортинг идеа, inference, application, эвалуатион |
| Critical Реасонинг | Аналйсис, construction, critique, план |
Ўзбеклар учун бу қисм одатда энг қийини. Мен ҳам бу қисмда 9 та хато қилганман ва 64th percentile бўлган. Бунинг асосий сабаби қисм қийин ва мен бу қисмга тайёрланишга вақтим етмаган.
Вербалга тайёрланишга анча вақт кетади. Саволлар осон эмас. Бизга аргументлар, inference, суппорт ҳақида таълим пайти кўп маълумот берилмаган.
Вербал бўлими учун тавсиялар:
- Қисмлар билан танишинг. Аргумент, суппорт, ундермине, counter-аргумент, ва бошқа сўраладиган мантиқ тушунчалирини билинг. Реадинг Comprehension одатда осонроқ, лекин Critical Реасонинг қисми ҳақиқатдан қийин.
- Фақатгина текстга таянинг. Кўп қисмлар сиз бехабар бўлган мавзуларда: тил, биология, қишлоқ хўжалиги, янги технология, ҳуқуқ, иқтисод мавзусида бўлади. Саволга керакли барча маълумот текстнинг ичида. Жавоби йўқ экан дейиш кетмайди. Бу Дата Инсигҳтс қисмига ҳам тўғри келади.
- Саволдан бошланг. Вербал пассагеъда маълумот кўп, жуда кўп. Саволда эса нима кераклигини айтилган. Нима қидираётганингизни билсангиз, уни топиш осон бўлади. Шу сабабли саволдан бошланг, уни тушунинг, ва ўзингизга керакли маълумотни қидиринг.
- Барча жавоб вариантларини ўқинг. Вербал қисми тўғри жавобни эмас, энг тўғри келадиган жавобни сўрайди. Бир саволга иккита жавоб ҳам тўғри келиши мумкин, лекин фақатгина биттасигина энг тўғри бўла олади.
- Вақтга қаранг. Вербал бўлимида 23 та савол бор. Бу дегани ҳар битта саволга 2 дақиқадан кам вақт тўғри келади. Ҳар битта саволда кичик пассаге бор. Бу вақт жиҳатдан анчагина қийин. Лекин ҳар битта саволга жавоб бериш керак. Шу сабабли, вақтга қаранг.
Кейинги мақолада GMAT имтиҳонидан юқори балл оладиганлар техникаси - Эррор Лог ҳақида гаплашамиз. Бу техника хатоларга эътибор қаратишга ва саволларни таҳлил қилишга мажбур қилади.
Изоҳлар