Бу постда GMAT натижаларини кўриб чиқамиз. GMAT score’лари қайси оралиқда, қандай ҳисобланади, ва эски GMAT (GMAT Classic) ва янги GMAT (GMAT Focus Эдитион) фарқи нимада?
GMAT, қисқа қилиб айтганда, MBA дастури учун керак бўладиган стандардлашган имтиҳондир. Унда 3 та қисм мавжуд - Қуантитативе Реасонинг (Matematika), Дата Инсигҳтс (Аналитика), ва Вербал Реасонинг (Ingliz tili). Сизнинг GMAT Score - мана шу учта қисмнинг тенг йиғиндиси, яъни ҳар бир section умумий баллга бир хил таъсир этади.
Қуйида улар ҳақида умумий маълумот келтирилган:
| Саволлар | Вақт (дақиқа) | Score Интервал | |
|---|---|---|---|
| Қуантитативе Реасонинг | 21 | 45 | 60-90 |
| Дата Инсигҳтс | 20 | 45 | 60-90 |
| Вербал Реасонинг | 23 | 45 | 60-90 |
Ушбу учта имтиҳондан сизнинг умумий баллъингиз, 205-805 оралиғида, 10 баллик ўсиш тизимида ҳисобланади. Максимал балл 805 бўлса, минимал натижа 205 ҳисобланади.
Лекин GMAT имтиҳонига тегишли CAT (Computerized Адаптиве Тестинг) нима?
CAT нима?
CAT (Computerized Адаптиве Тестинг) - компьютер ёрдамида саволлар тури ва қийинчилиги реал вақтда ўзгарувчи тест тизими. GMAT тести онлайн, компьютерда топширилади, ва саволлар даражаси сизнинг натижангизга қараб мосланиб борилади.
Бир эсланг: Мактабда, олимпиадаларда, университетга кириш имтиҳонларида, IELTS тестида саволлар ўзгармас (фихед) эди. Яъни, тестдан олдин саволлар тузилади, ҳаммага бир хил берилади, ва сизнинг натижангизга қараб саволлар жойида ўзгармайди. Бу биз билган ва ўрганган тест тизими.
GMAT, GRE, Дуолинго, TOEFL iBT, ва бошқа бир қанча имтиҳонлар ўзгарувчан (адаптиве) тизимдан фойдаланишади. Бунда, ҳар битта имтиҳон топширувчининг имтиҳони статистик жиҳатдан ўзгача. Сиз билан менга деярли ҳеч қачон бир хил саволлар, бир хил тартибда тушмайди.
Масалан, GMAT Қуант қисмида 21 та савол бор. Биринчи савол доимо ўртача қийинликда бўлади. Тўғри жавоб берсангиз, савол бироз қийинлашади. 10 та саволга кетма-кет тўғри жавоб берсангиз, савол даражаси ўртачадан қийинга ўтади. Хато қилсангиз, савол тури осонлашади.
Бу мослашувчан тизим бўлгани учун, саволларни ташлаб кетиш имконсиз. Шунингдек, мабодо охирги 2 та саволга вақтингиз етмай қолса, бу жуда ёмон. GMAT жавоб берилмаган саволларга мисли кўрилмаган даражада пеналтй беради. Шу сабабли, тўғрими, нотўғрими, охирида вақт қолмаганда таваккал белгилаб чиқиш лозим.
Мен ўзим GMAT FE 695 олганман, ва математикадан 20/21 ишлганман. Охирги 3 та савол жуда қийин бўлган, сабаби унгача бўлган саволдан 17/18 тасини тўғри ечган эдим.
Шу сабабли ҳам, одатда, нечта тўғри ечганингиздан кўра қайси саволларда хато қилганингиз муҳимроқ. Бу расман тасдиқланмаган бўлса ҳам, биринчи осон саволларни нотўғри ишлаш одатда сизга қимматга тушади. Сабаби, тест осон саволларда бўлган хатоликларни қаттиқ жазолайди.

Аналитика қисмида 7 та қийин хато билан 96% олиб чиқиш мумкин бўлса, 6 та нисбатан осон хато билан 79% олганлар ҳам бор.
Қисқа қилиб айтганда, нечта ва қандай саволларда хато қилишингиз натижангизни белгилаб беради.
Classic GMAT вс GMAT Focus Эдитион
Classic GMAT (эски GMAT) 2024-йил 31-январгача бўлган GMAT тест тури бўлиб, унинг score интервали 200-800 бўлган. Саволлар сони, қисмлар сони, балл ҳисобланиш алгоритми, вақти - бари бошқача бўлган.
Қуйидаги жадвалда энг муҳим фарқлари келтириб ўтилган.
| GMAT Classic | GMAT Focus Эдитион | |
|---|---|---|
| Ҳолат | 2024-йил 31-январда тугаган | Актив |
| Қисмлар | Қуантитативе, Вербал, Интегратед Реасонинг, Analytical Writing Ассессмент (AWA) | Қуантитативе Реасонинг, Вербал Реасонинг, Дата Инсигҳтс |
| Олиб ташланган мавзулар | - | Analytical Writing, Sentence Correction, Геометрй |
| Тест давомийлиги | 187 дақиқа | 135 дақиқа |
| Қисм давомийлиги | Қуант: 62 дақ, Вербал: 65 дақ, IR: 30 дақ, AWA: 30 дақ | Ҳар бирига 45 дақиқа |
| Score Интервали | 200-800 | 205-805 |
Шунча нарса ўзгаргандан сўнг, баҳоларни ҳисоблаш ҳам ўзгарган.
Эски GMAT имтиҳонида ~700 дан бошлаб баҳолар зўр дея ҳисобланган (IELTS эквиваленти 7.5-8.0). Янги GMAT’да бу 645'га тўғри келади.
645 FE = 700 Classic
Интернетдаги эски манбаларда "Сиз 700 олишингиз керак" деган тавсиялар кўп. Лекин, ҳозирги шкала бўйича 695-705 балл 97-98% дегани. Яъни 695 олиш орқали сиз 97% одамдан ўтиб кетасиз. Ҳозирги GMAT FE учун зўр натижа 645 дан бошланади.
GMAT Scores
GMAT имтиҳонида статистика жуда катта рол ўйнайди, сабаби менежмент учун маълумотлар таҳлили керак. Ҳам Қуант, ҳам Дата, ҳам Вербал қисмларида статистика ва унинг хоссаларига суянасиз. Мана шу муҳим статистик термин - Нормал Дистрибутион.
Бу постда унга чуқур кирмаймиз; лекин билингки, GMAT сертификати учун у жуда муҳим. Тарихан, ўртача score 555, стандард сочилиш (стандард девиатион) 92 атрофида бўлган.

Изоҳлар