Сўнгги постимизда GMAT сертификатининг Қуантитативе Реасонинг қисми ҳақида батафсил ёздик. Бу артиклда GMAT Дата Инсигҳтс (мантиқ) қисмига эътибор қаратамиз.
GMAT Quant - u nima, qanday savollar bor, va matematika qanchalik muhim? Oxirgi bir nechta blog postda GMAT haqida umumiy ma'lumotlarni berib…
Kovalent · Kovalent

Дата Инсигҳтс Нимани Текширади
Дата Инсигҳтс қисми кандидатларнинг математик ва аналитик билимларини ҳақиқий ҳаётга қанчалик тез ва аниқ татбиқ эта олишларини текширади. Яъни, бу ерда нафақат аниқлик, балки тезлик ҳам аҳамият касб этади. Сабаби 45 дақиқа ичида 20 та масалани ечишингиз керак.
Сабаби, GMAT одатда MBA (Мастерс оф Бусинесс Администратион), яъни бизнес менежмент. Сиз менежер сифатида ҳар хил турдаги кўп маълумотлардан (молиявий, иқтисодий, операцион, инсон ресурсларига оид, янги қонунчилик) фойдаланган ҳолда қарор қабул қиласиз. Бунинг учун сизга аналитик малакалар асқатади.
Дата Инсигҳтс қисмида сиз математик, график, ва ёзма маълумотларни бирлаштириб, жуда кўп маълумотлар ичидан ўзингизга керакли ахборотни топиб, саволга жавоб беришингиз керак. Баъзи жойларида сиздан берилган маълумотлар саволга жавоб беришга етарли ёки етарли эмаслиги сўралади (Дата Инсигҳтс).
Дата Инсигҳтс фақат математикадан иборат эмас; у ёзма қисмни ҳам бирлаштиради. Тўғри, аналитика қисми асосан математика ва аналитика устига қурилган, лекин ёзма (Вербал) қисмини тушунмасангиз, бу ерда қийналасиз.
Дата Инсигҳтс Бўлимлари
Дата Инсигҳтс 5 та қисмдан иборат:
| Қисм | Тавсиф |
|---|---|
| Дата Sufficiency | Берилган маълумотлар математик ёки мантиқий саволни ечишга етарлими? |
| Мулти-Source Реасонинг | Бир неча манбалардан (текст, жадвал, график, ва ҳоказо) фойдаланиб саволга жавоб бериш керак |
| Табле Аналйсис | Excel жадвалига ўхшаган жадвалдан керакли ахборотни топиб саволга жавоб бериш керак |
| Graphics Интерпретатион | IELTS Writing Таск 1'га ўхшайди. Берилган графикни таҳлил қилиш зарур |
| Two-Парт Аналйсис | Кенг қамровли савол тури. Бир вақтнинг ўзида иккита шартни қаноатлантириши керак |
GMAT имтиҳони онлайн CAT (Computerized Адаптиве Тестинг) бўлгани учун Мулти-Source Реасонинг, Табле Аналйсис, ва Graphics Интерпретатион қисмларига компьютер керак. Китоб ёки PDF вариантида бу қисмларнинг саволларини ечиб бўлмайди.
Дата Sufficiency
Дата Sufficiency қисмида сизга текст, савол, ва иккита янги маълумот берилади. Мана шу иккита ахборот/гап саволга жавоб беришга етарлими йўқми, шуни аниқлаш лозим. Баъзида 1-гапнинг ўзи етарли, баъзан 2-гапнинг, баъзан иккаласи ҳам етарли эмас.
Бу қисмнинг ўзгача фарқи шуки, унда жавоб вариантлари доимо бир хил бўлади:
- А. Статемент (1) ALONE ис suficient, бут статемент (2) алоне ис нот suficient.
- Б. Статемент (2) ALONE ис suficient, бут статемент (1) алоне ис нот suficient.
- C. BOTH статементс TOGETHER аре suficient, бут NEITHER статемент ALONE ис suficient.
- Д. EACH статемент ALONE ис suficient.
- Э. Статементс (1) анд (2) TOGETHER аре NOT suficient.
Бу қисм нисбатан қийин, сабаби бу турдаги саволлар ҳамма учун янги. Кейин, сиз ҳар битта вариантни кўриб чиқишингиз керак. Саволга жавоб бериш протсесси шундай:

Бу қисмда саволни тушуниб, аввал 1-вариантни, кейин эса 2-чисини қўйиб кўриш керак.
Бу қисмда саволга жавоб бериш шарт эмас; шунчаки саволга жавоб беришга маълумот етарлими-йўқми, шунга жавоб бериш керак.
Мулти-Source Реасонинг
Компьютер экранининг чап томонида икки ёки учта таб мавжуд. Ҳар бирида ёзма парча, жадвал, график ёки бошқа маълумот манбаи бўлиши мумкин. Мана шу таблардан фойдаланиб саволга жавоб бериш керак.

Бу қисм, умуман барча қисм, нисбатан содда. Сабаби, саволга эътибор берган ҳолда ўзингизга керакли маълумотни топиб, тез жавоб бериш мумкин. Маълумот миқдори жуда кўп бўлгани учун доимо саволдан бошлаган маъқул. Шунда керакли ахборот тезроқ топилади.
Бу қисм китоб ёки PDF шаклида мавжуд эмас; сабаби таблар учун компьютер керак.
Табле Аналйсис
Бу қисм Excel жадвалига ўхшайди ва фақатгина компьютер орқали кўрса бўлади. Excel’даги каби қаторларни саралаш мумкин.

Сезганингиздек, бу ерда маълумот жуда кўп. Шу сабабли ҳам доимо саволни ўқишдан бошлаб, керакли маълумотни топиб, саволга жавоб бериш керак. Бўлмаса, ахборотлар кўплигидан миянгиз чарчаб қолади. 45 дақиқада бунчалик кўп маълумотни таҳлил қилиш чарчатмасдан қўймайди. Шунинг учун ҳам бу қисм дунёда энг қийини деб кўрилади.
Graphics Интерпретатион
GMAT’га тайёрланмоқчи бўлганларнинг 100% инглиз тилини билади, ва 99% IELTS Academic топширган. IELTS Writing Таск 1 қисмида графика берилади, ва уни таҳлил қилиб, тавсиф ёзишингиз керак.
Бу қисм ҳам унга жуда ўхшайди. Графика, ва ундан сўнг берилган қисқа текст, ва унинг ичида саволлар бўлади. Бу ерда ҳам аввал графикни тушуниб, саволларни ўқиб, керакли ахборотни ажратиб, жавоб бериш керак бўлади.

Two-Парт Аналйсис
Бу энг қийин ва узун қисми, сабаби унда қисқа текст, савол, ва 3 устунли жадвал бўлади. Жадвалда вариант, ва 2 хил шарт бўлади. Саволдан келиб чиқиб, 2 та шартни қаноатлантирадиган вариантларни танлаш керак.
Қийинлигининг сабаби, бу ерда текст парчасини тўлиқ ўқиб тушуниш мажбурий, бўлмаса шартларни, ёки вариантларни чалкаштириб юбориш мумкин. Бу ерда маълумотлар, боғланишлар, ва шартлар кўп бўлгани учун уларни ёзиб олиш тавсия қилинади. Лекин вақт кам. Қийинчилиги ҳам шунда.
Мисол учун, бу қийин Two-Парт Аналйсис саволига қаранг. Қанчалик узун текст, қанчалик шартлар кўп, ва вариантлар ҳам ҳар хил:

Мантиқ Қанчалик Муҳим?
Дата Инсигҳтс қисми асосан математика ва мантиқ, қисман ёзма аргументлардан ташкил топган. Бу қисм учун математика муҳим, лекин Қуант қисмидек эмас. Ёзма аргументлар ҳам керак, бироқ Вербал Реасонинг бўлимичалик эмас. Бизга керак бўладиган энг муҳим скилл: мантиқ (logic).
Бу ердаги мантиқ одатда бу кўринишда:
А -> Б, Б -> C, демак А -> C
Мантиқ жуда кенг тушунча; ичида математика, статистика, танқидий фикрлаш, ва аргументлар бор. Бу қисмга тайёрланиш учун математикага тайёрланиш энг мақбул вариант, сабаби математика танқидий фикрлаш ва мантиқни ўстирадиган энг унумли йўл.
Изоҳлар