Имҳонларига тайёрланишни ният қилган талабалар ва ходимларда доимо шу савол бўлади: имтиҳонга тайёрланиш учун математика ва инглиз тилидан билимим қай даражада бўлиши керак?
Очиғи, бу нотўғри савол. Сабаби, GMAT сизнинг математика ёки инглиз тилидан билимингизни эмас, балки улардан бизнес контекстида қандай ишлата олишингизни сўрайдиган имтиҳон. Шу сабабдан ҳам сиздан олий математика, геометрика, ҳосила, тригонометрия каби математик терминлар сўралмайди.
Худди шу каби, инглиз тилидан ҳам сиздан грамматика, сўз бойлик, эшитиш, гапириш, ёки ёзиш бўйича тест олинмайди.
Лекин, GMAT тести инглиз тилида, ва унда Қуантитативе Реасонинг (Matematika) ва Дата Инсигҳтс (Аналитика) қисми мавжуд. Шу сабабдан ҳам сизга математика ва тил керак, лекин сиз ўйлаганингиздан бошқача форматда. Қуйида шу мавзуда фикр юритамиз.
Авваламбор, GMAT сертификати нимани тест қилади ўзи?
GMAT Нимани Синайди
GMAT имтиҳонида 3 та қисм бор:
- Қуантитативе Реасонинг (Matematika)
- Дата Инсигҳтс (Аналитика)
- Вербал Реасонинг (Ingliz tili)
GMAT, аввал айтганимиздек, магистратуранинг бизнес ва менежмент соҳасида ўқиш учун керак. Бу соҳалар учун сиз маълумотларни таҳлил қила оладиган, комплекс муаммоларни еча оладиган, ва тез фикрлайдиган бўлишингиз керак. GMAT шуларни текширади.
Сизга қийин математик саволлар бериш ўрнига нисбатан содда, лекин чалғитадиган кўп математик саволларни қисқа вақт ичида беради. Бу саволлар алгебра, арифметика, ва статистика бўлимига тегишли бўлади.
Аналитика қисмида сиздан қийин моделлар тузиш ёки код ёзиш талаб қилинмайди. Аксинча, қисқа вақт ичида жуда кўп маълумот ичидан ўзингизга керак бўладиган маълумотни топиб, таҳлил қилишингиз керак.
Ingliz tili қисмида ҳеч қандай эшитиш, гапириш, ёки ёзиш қисми мавжуд эмас. Ўрнига, сиз текстни таҳлил қилиб, аргументларни тушуниб, керакли маълумотларни олишингиз зарур.
Кўрганингиздек, GMAT учун инглиз тили ва математика керак, аммо бу сертификатни топшириш учун олий таълимни битирган бўлиши ёки IELTS'дан 8.0 олиб чиқишим керак дейиш хато.
GMAT Matematika
GMAT имтиҳонидан юқори балл олиш учун математикадан қуйидаги билимлар керак:
| Қисм | Мавзулар |
|---|---|
| Арифметика | Кўпайтма, қолдиқ, EKUK/EKUB, каср, ўнли каср, даража |
| Алгебра | Бирҳад, кўпҳад, тенглама, тенгсизлик, квадрат тенглама, функция |
| Фоиз ва Нисбат | Пропорсия, фоиз, нисбат, фоиз ҳисоблаш, вақт ва аралашма |
| Статистика | Статистика, тўплам назарияси, эҳтимоллик, комбинаторика |
Кўрганингиздек, ҳаммаси мактаб дастури. Бир қарашда қийин мавзу йўқ. Лекин мана шу мавзуларнинг 80% мисол тариқасида эмас, матнли масалалар кўринишида берилади.
Ўзбек талабалари учун энг қийини бу статистика, сабаби мактаб ва университетда бу мавзудан тузук-қуруқ таълим берилмайди. Шу мавзулар - статистика, тўплам, эҳтимоллик, ва комбинаторика - одатда кўп вақт талаб қилади. Комбинаторикадан тушиши мумкин бўлган GMAT мисоли:
Тадбиркорлар йиғилишида 8 та эркак ва 6 та аёл қатнашмоқда. Улардан таркибида камида 2 та аёл бўлган 5 кишилик делегация (гуруҳ) тузиш керак. Буни неча хил усулда амалга ошириш мумкин?
Буни 2 дақиқада калкуляторсиз еча оласизми? Жавоб ҳа бўлса, демак яхши. Математикага тайёрсиз.
GMAT тестидаги энг катта муаммо бу саволлар эмас, балки чекланган вақт. Ҳар бир саволга ўртача 2.5 дақиқа вақтингиз бор.
GMAT Ingliz tili
GMAT имтиҳонида инглиз тилидан қийин сўзлар деярли йўқ. Сизга кичик текст (~300 та сўз) берилади, ва контекстдан деярли исталган сўзнинг маъносини чиқариб олиш мумкин.
GMAT Вербал қисмида саволлар 2 турга ажратилади:
- Реадинг Comprehension
- Critical Реасонинг
Биринчи тури IELTS Реадинғда тушадиган саволларга ўхшаса, иккинчи тур SAT Реадинғда тушадиган саволларга ўхшайди. Иккала имтиҳонни топширган бўлсангиз, сизда катта устунлик бўлади.
Реадинг Comprehension биз билган IELTS Реадинг. Реадинг қисмидан 7.0-7.5 бўлса, бу қисм ҳам катта муаммо туғдирмайди. Бир хил саволлар (асосий мавзу, фактуал текшириш, матчинг), кичикроқ тест, ва кўпроқ вақт (ҳар бир саволга 2 дақиқа).
Critical Реасонинг анчагина бошқача ва қийин. Сабаби, бу қисмнинг асоси - аргументлар. Бизда танқидий фикрлаш ва дебат унчалик ривожланмаган. Бу қисмда аргументларни топиш, уларни ривожлантириш, ёки коунтер-аргумент топиш керак бўлади. Биз учун бу нафақат янгилик, балки қийинчилик ҳамдир. Математикадан термин ва консептларни ўрганиш мумкин, лекин танқидий фикрлашни ривожлантириш осон иш эмас.
Масалан, бу саволга қаранг:
Матре д’: "We неэд то replace тҳе поинт-оф-сале терминалс оур серверс усе то place ордерс with тҳе китчен. Тҳе эхистинг унитс аре тоо complicated анд slow service то оур customers. New терминалс would спеэд ордер деливерй бй 18 percent."
Рестаурант Манагер: "Но, we шоулд кеэп тҳе эхистинг терминалс. We can гиве оур стафф море траининг он тҳе эхистинг терминалс. А new сйстем would бе тоо эхпенсиве."
Матре д’: "Тҳат won’т work. Тҳе стафф ҳас алреадй беэн well траинед он оур current сйстем анд тҳеир спеэд ҳас нот increased ат алл."
Which оф тҳе following бест describes тҳе реасонинг тҳе Матре д’ усес то респонд то тҳе Рестаурант Манагер?
- А) Ҳе attacks тҳе Рестаурант Манагерс абилитй то appreciate тҳе прессурес facing а сервер in а фине дининг рестаурант.
- Б) Ҳе диспутес тҳе Манагерс claim тҳат а new сйстем would бе тоо эхпенсиве.
- C) Тҳе Матре д’ claims тҳат а new сйстем would increase customer satisfaction.
- Д) Тҳе Матре д’ claims тҳат аддитионал стафф траининг would бе тоо эхпенсиве.
- Э) Тҳе Матре д’ attacks тҳе Манагерс ассумптион тҳат фуртҳер траининг would increase efficiency with тҳе эхистинг сйстем.
Жавоби Э, А эмас. Агар шу каби масалаларни қийналмай еча олсангиз, демак бу қисмга тайёрсиз.
Кейинги постда Қуантитативе Реасонинг қисмига чуқур кириб, уни батафсил кўриб ўтамиз.
Изоҳлар