Ушбу постда SEO нима эканлиги, Google қидируви қандай ишлаши, ва ўқув марказларига SEO нега кераклигини кўриб чиқамиз. Бу SEO ҳақидаги 10 та постлик сериямизнинг биринчиси.

SEO ва Google

Тасаввур қилинг, Ангренда яшайдиган ота-она фарзанди учун инглиз тили курси қидиряпти. Таниш-билишидан сўраши мумкин, Instagram ва Телеграмдан ҳам қидириши мумкин. Бу пост учун, тасаввур қилинг: телефонини олади, ва Google’га "Ангренда инглиз тили курслари" деб ёзади.

Google бир сонияда ўнлаб натижаларни чиқаради. Ота-она биринчи натижалардан бирини очади. Иккинчи саҳифага кам одам ўтади. Қуйидаги расмда Kovalent, Шангҳаи Эду,ва Яндех саҳифаси чиқди.

Google қидирув натижалари экрани | Kovalent

Ангренда 15 та ўқув маркази бор. Нега айнан Kovalent, Шангҳаи, ва Яндех? Савол: ўша биринчи натижаларда сизнинг марказингиз борми? Йўқ бўлса, нега йўқ?

Бунинг барчаси SEO’га боғлиқ. SEO (Сеарч Энгине Оптимизатион) - сайтингизни Google ва Яндех каби қидирув тизимларида юқорироқ чиқариш учун қилинадиган ишлар. Яъни, кимдир сизнинг хизматингизни қидирганда, айнан сизни топиши. Бу Ўзбекистонга энди кириб келаётган янги консепция. Ҳали, 3-5 йилда SEO ҳам Instagram ва Телеграм каби машҳур бўлади.

Google Қандай Ишлайди?

Ўзбекистондаги энг оммалашган қидирув тизими - Google (76%), Яндех (22%), ва Бинг (2%). Google ва Яндех тизимлари орқали инсонлар ўзларига керакли маълумотлар, жумладан, ўқув марказлари ва курсларини топишадилар. Сиз ушбу тизимлар билан ишлаб, ўз бизнесингизни табиий йўл билан реклама қилишингиз мумкин.

Google (ва Яндех) нинг иши 3 босқичдан иборат:

  • Айланиб чиқиш (crawling). Google’нинг роботлари интернетдаги саҳифаларни топади ва ўқийди;
  • Индекслаш (индехинг). Ўқилган саҳифалар Google’нинг улкан базасига қўшилади. Базада йўқ саҳифа қидирувда умуман чиқмайди;
  • Саралаш (ранкинг). Кимдир қидирганда, Google базадаги саҳифаларни солиштиради, ва энг мос, энг ишончли саҳифаларни юқорига қўяди.

Яъни, Google, бутун интернетни кўриб чиқади, керакли ва фойдали саҳифаларни индекслайди, ва уларни саралайди. Консепция жиҳатдан жуда ҳам содда. Лекин, аслида, Google ва Яндехнинг ишлаши жуда сирли ва мураккаб.

SEO шу 3 босқичнинг ҳар бирида ёрдам беради: Google саҳифангизни топсин, базага қўшсин, ва юқорига қўйсин. Бунинг учун сиз SEO маълумотларидан фойдаланиб, сайтингизни яхшилашингиз зарур.

SEO ва Реклама

Instagram ва Телеграмда реклама қиляпмиз-ку, SEO нимага керак ўзи? Ўзи кимдир Google’дан нарса қидирадими? Айниқса ўқув курс ва марказларини? Ҳамма Instagram, Телеграм, ва танишларидан фойдаланиб ўқув курс қидирмайдими?

Йўқ. Бу Ўзбекистондаги энг йирик хато қарашлардан бири. Айниқса AI Чатботлар чиқиши билан SEO’нинг аҳамияти каррасига ошди.

Реклама пул тўлаган пайтингизгача ишлайди. Instagram’да ҳар икки кунда видео қўйиб, трендга тушишингиз керак. 1 дақиқанинг ичида тузук-қуруқ фойдали маълумот бериш ҳам қийин. Таргет ёқасиз.

Тўлов тўхтадими, ўқувчилар оқими ҳам тўхтайди. SEO эса бошқача: бугун қилинган иш бир неча ойдан кейин ҳам ўқувчи олиб келиши мумкин. Сабаби, SEO - табиий реклама. У ойлаб, баъзан йиллаб сизга хизмат қилади.

РекламаSEO
НархҲар бир кўриш ёки босиш учун тўловТўғридан-тўғри тўлов йўқ, лекин вақт ва меҳнат талаб қилади
НатижаДарҳолБир неча ойдан кейин
ДавомийликПул тугаши билан тўхтайдиТўғри қилинса, узоқ вақт ишлайди

Албатта, реклама ёмон дегани эмас. Лекин SEO - узоқ муддатли сармоя. 6 ойдан сўнг ўз натижасини максимал кўрсатишни бошлайди.

Шахсан ўзим буни Kovalent'да кўрдим. Бир сўм ҳам реклама сарфламасдан, сайтимизга ҳар куни Google орқали ўнлаб янги одамлар кирмоқда. Аниқ рақамларни кейинги постда кўрсатаман.

Ўзбекистонда SEO

Ўзбекистонда қидирувларнинг тахминан 76 фоизи Google, 22 фоизи эса Яндех орқали қилинади. Демак, иккаласи ҳам муҳим. Ҳам Google, ҳам Яндехга эътибор қаратиш лозим. Айниқса, рус тилида мулоқот қилувчи аҳоли Яндех қидирув тизимидан кенг фойдаланади.

Ундан ташқари, бизда икки (ҳозир эса уч) хил ёзув бор: криллча Ўзбек, лотин ўзбек, ва энг янги лотинча Ўзбек. Ўзбекистонликлар ҳар учала тилда ҳам сўровларни амалга оширади. Кўпчилик ота-оналар кирилл ёзувида қидиради. Шу сабабли ҳам, Kovalent'нинг кирилл версиясини ишга туширдик.

Ва энг муҳими, Ўзбекистонда SEO билан жиддий шуғулланадиган ўқув марказлари ҳали жуда кам. Рақобат кам. Демак, ҳозир бошлаганлар олдинда бўлади. Биз айнан шу жиҳат устида ишлаяпмиз, ва биз билан қанча эрта иш бошласангиз, шунчалик кўп натижа қўлга киритасиз.

Ўқув Марказлари Учун SEO

Кўпчилик ўқув марказларининг фақат Instagram ёки Телеграм саҳифаси бор. Бу яхши, лекин ота-она Google’да қидирганда, бу саҳифалар ҳар доим ҳам чиқавермайди. Рақобат катта, Instagram ва Телеграм Google учун оптимал эмас. Google учун структуравий текст энг афзал формат ҳисобланади.

Kovalent айнан шу муаммони ҳал қилади. Kovalent'да ҳар бир марказнинг алоҳида саҳифаси бор: йўналишлар, нархлар, манзил, ва шарҳлар. Бу саҳифалар Google’да чиқади, ва SEO’нинг техник қисмини биз ўзимиз қиламиз. Масалан, Ангрендаги барча ўқув марказларини шу саҳифада кўришингиз мумкин.

Кўп Бериладиган Саволлар

SEO қанча вақтда натижа беради?

Одатда бир неча ойда. Google’нинг ўзи бу кўп ҳолларда 4 ойдан 1 йилгача вақт олишини ёзади.

SEO пулликми?

Google’да юқорига чиқиш учун Google’га тўлов қилинмайди. Асосий харажат - вақт ва меҳнат.

SEO’ни ўзим қила оламанми?

Ҳа, асосий қисмини. Серияда айнан шуни босқичма-босқич кўриб чиқамиз.

Якун

SEO - кимдир сизни қидирганда, сизни топиши учун қилинадиган ишлар. Google саҳифани топади, базага қўшади, ва энг мосини юқорига қўяди. Сизнинг вазифангиз - энг мос жавоб бўлиш. Бунинг учун ўша қидирувларга жавоб бера оладиган сайт қуриш.

Кейинги постда SEO қандай фойда беришини Kovalent'нинг ўз рақамлари билан кўриб чиқамиз.

Сайтимиздан Телеграм орқали рўйхатдан ўтинг, ва чиққан янгилик ва постларни дарров қабул қилиб оласиз.

Кейинги постда нега SEO Ўзбекистондаги янги тренд эканлигини кўриб, ўқув марказларига фойдасини кўриб чиқамиз.