Ўтган постда SEO нима эканлиги, Google қандай ишлаши, ва ўқув марказларига SEO нега кераклиги ҳақида гаплашдик. Ўшанда Kovalent'нинг рақамларини кўрсатаман деган эдим.

SEO Nima?

SEO nima, Google qanday ishlaydi, va o'quv markazlariga nega kerak? Ushbu postda SEO nima ekanligi, Google qidiruvi qanday ishlashi, va o'quv…

Kovalent · Hojiakbar Barotov

Бугунги постда SEO қандай фойда беришини, натижа қачон чиқишини, ва SEO’нинг ҳақиқий нархини Kovalent мисолида кўриб чиқамиз.

Kovalent'нинг Рақамлари

Kovalent'ни ишга туширганимизда, Google бизни деярли кўрсатмасди. Сабаби, Google янги қурилган сайтлар ва доменларга ишонмайди. Сабаби, бу доменлар ҳали ўзларининг ишончли ва хавфсиз эканлигини исботлашмаган. Уларнинг том маънода номи чиқмаган.

Янги сайтлар билан кўпинча шундай бўлади: Google янги сайтга дарров ишонмайди. Янги сайт ҳақиқатдан ҳам хавфсиз ва ишончли эканлигини билишга кўп вақт кетади. Ундан ташқари, scammerlar ҳар куни ўнлаб, баъзан минглаб сохта сайтлар қуриб домен номидан ўтказишади.

Кейин, секин-аста, ўзгариш бошланди. Одамлар сайтимизга киришни бошлашди, ижтимоий тармоқларда ҳам Kovalent чиқди. Google устида ҳам кўп ишладик. Натижа ёмон эмас: 2026-йил 20-Сентябрь ва 17-Октябрь оралиғидаги 28 кунда Google Сеарч Console қуйидаги натижаларни кўрсатди:

КўрсаткичНатижа
Кўришлар (импрессионс)3.48 минг
Босишлар (clicks)111
Ўртача CTR (clicks/импрессионс)3.2%
Ўртача ўрин7.2

Янги, Августда очилган сайт учун бу ёмон эмас. Энг қизиғи эса - ўсиш. Шу 4 ҳафта ичида ҳафталик кўришлар тахминан 389 → 608 → 1,032 → 1,438 бўлди. Яъни, 4 ҳафтада қарийб 3.7 баробар ўсди. Google’нинг ўзида. Бир сўм ҳам рекламага пул сарфламадик. Барчаси Google орқали рўй берди.

Октябрь ойи охирида Google Analytics’га кўра, Google қидирувидан келган ташрифлар олдинги 30 кунга нисбатан 191% га ошди. ChatGPT каби AI чатботлардан келганлар эса 617% га. Яъни, биз пул сарфламасдан туриб одамларнинг эътибори ва қидирувига туша бошладик.

[Бу ерга охирги 28 кунлик рақамларни қўшинг: кўришлар, босишлар, ва ўртача ўрин.]

SEO Қандай Йиғилади?

Реклама ва SEO’нинг энг катта фарқи шу ерда. Бири қисқа муддатга, иккинчи эса узоқ муддатга. Уларга сарфланадиган маблаг' ва вақт орасида кескин фарқ бор.

Рекламада ҳар ой пул тўлайсиз, ва ҳар ой тахминан бир хил натижа оласиз: Телеграм, Instagram таргет, блогерлар. Тўлов тўхтадими, натижа ҳам тўхтайди. Яъни, реклама натижаси сизда қолмайди. У бир марталик инвестиция.

SEO’да эса ҳар бир иш сақланиб қолади. Бугун ёзилган мақола, очилган марказ саҳифаси, ёки тезлаштирилган сайт эртага ҳам, бир йилдан кейин ҳам ишлайди. Ҳар ой устига янгиси қўшилади. Сабаби, Google сизга ишонади, ва кўпроқ одамга кўрсатади. Худди шунингдек, агар сайтингиз секин, паст сифатли бўлса ва фойдасиз бўлса, ойдан-ойга SEO фойдаси ҳам камайиб боради.

Масалан, Kovalent'даги Ангрен саҳифаси. У бир марта яратилган. Лекин Google’да қанча кўп кўринса, шунча кўп ота-онани олиб келади, ва бунинг учун ҳар ой тўлов қилинмайди. Бу саҳифани янгилаб, маълумотлар билан тўлдириб борар эканмиз, у бир неча йиллик инвестиция бўлиб қолади.

Молия тили билан айтганда, реклама - харажат, SEO эса актив. SEO учун кўп вақт сарфланади, ва худди шундай, узоқ вақт давомида сизга фойда олиб келади.

SEO’нинг Ҳақиқий Нархи

Албатта, SEO текин эмас. Ҳеч нарса текин эмас. Рекламадан фарқли ўлароқ, SEO учун пулда эмас, вақт ва сабрда тўлайсиз:

• Вақт. Натижа одатда бир неча ойдан кейин чиқади. Google’нинг ўзи бу кўп ҳолларда 4 ойдан 1 йилгача вақт олишини ёзади;

• Меҳнат. Саҳифаларни тўлдириш, мақола ёзиш, ва маълумотларни янгилаб туриш керак;

• Сабр. Биринчи ҳафталарда натижа деярли кўринмайди. Кўпчилик айнан шу ерда тўхтаб қолади.

Шахсан ўзим ҳам биринчи ҳафталарда "ишлаяптими ўзи?" деб ўйлаганман. Сеарч Console’даги график тепага қарай бошлагач, савол ўз-ўзидан йўқолди.

Сайт самарадорлиги статистикаси | Kovalent

График тепага ўса бошлагач, SEO’га кўпроқ эътибор беришни бошладим.

Ўқув Марказлари Учун SEO Фойдаси

Ўқув маркази учун SEO фойдаси оддий: ота-она сизни ўзи қидириб топади. Google, Яндех, Бинг. Айни кунларда эса ChatGPT, Claude, ва Гемини орқали. Улар ўзларига керакли параметрларни беришади ва сизнинг курсингиз уларга тавсия қилинади.

Рекламада сиз одамларни топасиз. SEO’да эса одамлар сизни топади. Бу дегани, сизга келган потенсиал одам аллақачон курсингиз ҳақида хабари бор ва курс бошлаш ниятида. Яъни, улар тайёр мижозлар. Шу сабабли ҳам, умумий реклама ёки таргетдан кўра SEO орқали клиэнт олиб келиш осонроқ.

Kovalent'даги ҳар бир марказ саҳифаси ҳам шундай ишлайди. Марказ кабинетидаги Analytics бўлимида саҳифангиз неча марта кўрилганини, ва қайси саҳифаларингиз энг кўп кўрилганини кузатиб боришингиз мумкин.

Кўп Бериладиган Саволлар

SEO рекламани тўлиқ алмаштирадими? Йўқ. Реклама тез натижа учун яхши, масалан янги гуруҳ очилганда. SEO эса узоқ муддат учун. Энг яхшиси - иккаласини бирга ишлатиш. Янги гуруҳ ва янгиликлар учун Instagram бўлса, узоқ муддатда интернет орқали ном таратиш учун SEO мақбул.

Натижани қаердан кўраман? Google Сеарч Console’да: сайтингиз неча марта кўрингани ва неча марта босилгани. Kovalent'даги марказлар учун - кабинетдаги Analytics бўлимида.

Кичик шаҳардаги марказга ҳам SEO керакми? Ҳа. Ота-оналар кўпинча шаҳар номи билан қидиради, масалан "Ангренда инглиз тили курслари". Бундай қидирувларда рақобат одатда катта шаҳарлардагидан камроқ.

Якун

SEO - узоқ муддатли сармоя. Пул ўрнига вақт ва меҳнат сарфлайсиз, лекин қилинган иш йўқолмайди, аксинча, йиғилиб боради. Kovalent'да биз буни 4 ҳафтада 3.7 баробар ўсган кўришларда кўрдик.

Кейинги постда нега айнан ҳозир Ўзбекистонда SEO билан шуғулланиш кераклиги, ва бу ерда рақобат нега ҳали кам эканлиги ҳақида гаплашамиз.

Сайтимиздан Телеграм орқали рўйхатдан ўтинг, ва чиққан янгилик ва постларни дарров қабул қилиб оласиз.